Тошкентда учта ўсмир йигитни машинасида уриб юборган аёл тўрт йилга қамалди

Веқеа жойидаги Л.Толмачёва автомобили. Kun.uz сайти фотосурати

Пойтахтнинг Юнусобод туманида учта ўсмирни машинасида уриб юборган Лариса Толмачёва тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган ва уч йил автомобиль бошқаришдан четлатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати хабар беради.

Жиноий иш тафсилотларига кўра, 2019 йил 4 июнда Толмачёва (1977 йили тўғилган, учта фарзанди бор, муқаддам судланмаган) Nexia автомобилида Юнусобод тумани 11-квартал уйлари орасидан юриб борган. Маҳаллий ОАВ ёзишича, бошқа йўлга машинасини бурган аёл қаршисида ўн икки ёшларда бўлган тўртта ўсмир боланининг йўл четида турганини кўрган.

«Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзбошимчалик ва беписандлиги сабаб» Толмачёва машинасида уч нафар ўспирин устига бостириб боради. Оқибатда йигитлардан бири олган тан жароҳатидан ўша ерда жон беради, қолган иккитаси енгил ва ўрта даражада шикастланади. Кейинчалик Толмачева педал босишда адашиб, тормоз ўрнига газ педалини босиб юборганини айтади. Қўлга олинган аёл ўй ҳибсида қолдирилади.

Толмачёва Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-модда, 2-қисми («Йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини бузиш») билан жазоланган. Жазо муддати 2019 йил 6 июндан бошланган ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар

  • Ўзбекистон аҳолиси карантин чораларининг кучайтирилишига қандай муносабат билдираётгани ҳақида

  • Ўзбекистондаги аёлларнинг ҳимоясига қаратилган биринчи оммавий акция жамиятнинг агрессив қаршилиги билан тўқнашди