Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ҳибсга олиш ва тинтув қилиш ишларини фақат видеоёзув назорати остида олиб борадилар

Ўзбекистон ИИВ ходимлари. Digital Aestheticaнинг Flickrсайтидаги фотосурати

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан бундан буён одамларни ҳисбга олиш, уларни тинтув қилиш ишларини ва ҳимоядаги шахснинг адвокатдан воз кечиши ҳолатини видеотасвирга олиш талаб этилади. «Народное слово» газетасида чоп этилган республика Жиноят-процессуал кодексига киритилган ушбу қўшимчалар 15 майдан кучга киради.

Агар ички ишлар органи ходимининг ҳаммага аён бўлиши талаб этилган ва тинтувдаги шахснинг юзи кўрсатилиши шарт бўлган пайтда тасвирга олмасликка рухсат берилади. ИИБ биносида қўлга олиш ҳолати албатта видеотасдирда қайд этилган бўлиши керак. Агар гумонланаётган шахс видеоёзувсиз қўлга олинган бўлса, у ҳолда орган бўлимида унинг ҳуқуқлари камера олдида тушунтирилади. Кейин ёзув файли танишиб чиқиш ва жиноий ишларга бириктирилиши учун берилади.

ЖПК 224-моддасига ушланган шахснинг етарли даражада тил билмаслиги ҳолатида таржимон орқали унга ҳуқуқлари тушунтирилиши ва ушбу ҳолат баённомага киритилиши тўғрисида қўшимчалар киритилган.

Бундан ташқари, айбланувчига нисбатан уй қамоғида, ҳибсда ёки тиббиёт муассасасида ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарилганидан кейин терговчилар, прокурорлар, судьялар дарҳол бу ҳақда айбланувчининг яқинларини хабардор қилишлари шарт. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари бу ҳақда айбланувчининг иш жойига, агар гумондаги шахс чет эл фуқароси бўлса, у ҳолда Ташқи ишлар вазирлигига дарҳол хабар бериши керак. Аввали бу процедурага 24 соат вақт ажратилганди.

ЖПК мазкур ўзгартириш киритилгунга қадар, видеотасирга олишлар оғир жиноятлар содир этилган жойларни кўриш, тинтув, кўрсатмаларни ўз жойида текшириш ва тергов экспериментлари чоғида амалга ошириларди.

Шахсларни ҳибсга олиш жараёнини албатта видеотасвирга тушириш зарурати ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил парламентдаги чиқишида айтиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, авваллари, жумладан, прокуратура органи ёпиқ ва назоратсиз бўлган ва бу ташкилот дастидан «кўплаб бегуноҳ одамлар азоб чекканлар». Давлат раҳбари ушбу соҳани ислоҳ қилиш йўлида 2020 йили прокурорлар қарорини судда кўриб чиқиш тартиби жорий этилишини қўшимча қилганди.

Ўзбекистонда кейинги йиллар орган ходимлари томонидан одамларни қийноққа солинишига қарши ва унга дахлдор шахслар жавобгарчилигини кучайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бироқ, ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, ҳамон қамоқларда маҳкумларга нисбатан ёмон муносабатлар давом этмоқда. Уларни фикрига кўра, вазиятни тузатиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим. Шунингдек, қийноқлар билан боғлиқ жиноятларнинг муддатидан қатъий назар, унинг очиқ суд жараёнларида кўриб чиқилиши ва жарбланган учун компенсация тўловини таъминланишини йўлга қўйиш лозим.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ