«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Деҳлидан учадиган чартер рейсини бекор қилди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти. Wikipedia.org сайтидан Adrian Pingstone фотосурати

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 15 майда Деҳлидан учиши режалаштирилган чартер рейсини бекор қилди. Унинг ўрнига МАК самолёти Сингапур – Куала-Лумпур – Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилади. Рейсларнинг янгиланган жадвали Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Илгари республика ҳукумати хориждаги ватандошларни эвакуация қилиш бўйича рейслар жадвалини маълум қилганди. 13 дан 24 майга қадар Россия, Туркия, Буюк Британия ва БАА бўйлаб 12 та чартер рейслари режалаштирилган.

Янгиланган жадвалдаги ягона ўзгариш «Деҳли» рейсининг «Сингапур – Куала-Лумпур»га алмаштирилиши бўлди. Бунинг сабаби хабарда айтилмаган.

ТИВ матбуот хизмати биринчи навбатга она юртга ёши кекса, касалманд, ҳомиладор ва болали аёлларнинг келтирилишини таъкидлайди. Дипломатик ваколатхона ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ходимлари томонидан рейсларга оид маълумот берилмагунга қадар ўзбекистонликлардан карантин чораларига риоя қилиш ва аэропортларда тўпланмаслик сўралади.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 8 майдан 12 майга қадар чартер рейслар билан Дубай, Минск, Сеул, Франкфурт, Москва ва Деҳлидан Ўзбекистонга 1234 нафар йўловчи келтирилган. Пандемия туфайли чегаралар ёпилганидан бери 12 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар она юртига эвакуация қилинган.

Ўзбекистон мамлакатда коронавирус илк бор қайд этилгандан сўнг 16 мартдан чегарасини тўлиқ ёпди. Кейинчалик «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси 2020 йил 30 июнга қадар халқаро авиақатновларни амалга оширмаслигини маълум қилди. Лекин шунга қарамасдан Ўзбекистон хориж мамлакатларидан ўз фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейсларини уюштиради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ