Сув тошқинидан зарар кўрган қозоғистонликлар кузда янги уйларга кўчишлари мумкин

Мактаарал тумани аҳолиси ва қутқарувчилари. Кирилл Павлов фотосурати

Туркистон вилояти Мактаарал туманида уйларини сув босиб кетган одамлар учун кузгача янги уйлар қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 11 май куни Фавқулодда вазиятлар режими комиссияси мажлисида маълум қилди.

«Сув тошқинидан жабрланган ҳар бир одамга 1000 тенге миқдорида компенсация тўланади. Зарар қўрган чорва ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ўрни қопланади. Зиён кўрган посёлкадаги ҳар бир одам кўмаксиз қолмайди, биз ҳаммага ёрдам берамиз», — деди давлат раҳбари.

У, шунингдек, «йирик маҳаллий ва хориж бизнес вакилларининг фуқароларга кўрсатган ёрдамини» эслаб ўтди. «Уларни халқимизнинг асл жонкуярлари дейиш мумкин. Барчасига ўз миннатдорчиликгимни исҳор қиламан», — деди президент.

Ўзбекистон ғарбида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида 1 май куни ўпирилиш юз берган. Сув тошқини оқибатида 85 минг одам эвакуация қилинган, 60 та одам турли жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган, тўрт киши ҳалок бўлган ва бир киши бедарак йўқолган.

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Мактаарал туманида сув тошқини оқибатида мингдан ортиқ турар жой, мактаб бинолари, болалар боғчалари, тиббий муассасалар зарар кўрган. Аҳоли пунктларидан 30 мингта одам эвакуация қилинган. Ҳукумат Женис, Жанатурмис ва Достик посёлкалари аҳолисига Мактаарал тумани марказидан 100 кв.м.дан янги уйлар қуриб беришни ваъда қилди. Шундай уйларни қуриб бериш Оргебас ва Фирдоуси посёлка одамларига ҳам ваъда қилинган. Агар одамлар ҳоҳласалар, сув тошқинидан шикастланган уйлар ўз ўрнида тиккаланиши ҳам мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ