Карантин ўзбекистонликларнинг долларда йиққан пулларини сарфлашга мажбур қилди

Nuz.uz сайти фотосурати

2020 йил апрелнинг сўнгги ўн куни ичида Ўзбекистон банклари аҳолидан ҳар куни ўртача $10 млн миқдоридаги хориж валютасини сотиб олган ва бу кўрсатгич апрелнинг бундан аввалги ўн кунликларига нисбатан 2,5 бараварга кўп бўлган. Республика Марказий банки тақдим қилган маълумотлар мана шундан дарак бериб турибди.

Январь-апрель ойларида одамлар тижорат банкларига $1,5 млрд сотган ва бу 2019 йилга нисбатан 1,7 баравар кўп миқдорни кўрсатади.

Жорий йилнинг тўрт ойи мобайнида фисмоний шахслар банклардан $1,2 млрд миқдорида хориж валютасини сотиб олган. Бу ўтган йилга қараганда 3,4 марта кўпдир.

Юридик шахслар ўртасида валютага нисбатан эҳтиёж аввалги йилга қараганда 1,1 баравар ўсган ва $4,2 млрд ташкил этган. Операцияларнинг катта қисми биржа савдолари орқали амалга оширилган. Ташкилотлар кўпинча импорт ускуналар, товар ва ишлаб чиқариш хомашёларини сотиб олиш учун доллар ва евро сотиб олганлар. Кейинги ўринда халқ истеъмоли товарлари импорти, дори-дармонлар, чет қарзларни узиш учун валюта сотиб олинган.

2020 йил январь-апрель ойларида халқаро пул ўтказмалари тизими орқали республикага $1,3 млрд миқдорида пул кириб келган. 2019 йилга қараганга бу кўрсакгич $161 млн ёки 11 фоизга кам бўлган.

МБ таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи квартали давомида сўм курси 0,8%га арзонлашган. Апрель ойида миллий валюта девальвациясияси 5,8% ни ташкил этган. Бу компаниялар девальвациясининг ортиши, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларининг миллий валюталари қадрининг тушиши, шунингдек ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф ўртасидаги дисбаланс билан изоҳланади.

Апрель ойи ўртасида Марказий банк режадан ташқари валюталарнинг курсларини белгилади ва унга кўра АҚШ доллари қиймати кескин кўтарилиб, 1 доллар 10 минг сўмга тенг бўлди. Бундан икки кун олдин банк ходимлари америка валютаси курсининг ортишини импорт ва экспорт хажмини камайгани, трансчегаравий пул оқимининг пасайгани ва одамларнинг хориж валютасига бўлган талабининг ошгани билан тушунтиргандилар.

Ўзбекистонда илк бор коронавирус қайд этилганидан сўнг бир кун ўтиб, яъни 16 март куни карантин эълон қилинди. Мамлакатда ўқув муассасалари, нозиқ-овқат бозорлари ёпилди, спорт анжуманлари, масжидлардаги жума намозлари тўхтатилди. МК тижорат биноларида жойлашмаган пул алмаштириш шаҳобчалари фаолиятини чеклади. Фуқаролар фақат молиявий ташкилотлар офисларида, банкоматлар ёки мобил иловалар орқали доллар сотиб олишлари ёки сотишлари мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ