Андижонлик раҳбарлар давлат бюджетининг $11 млн миқдордаги маблағини нотўғри сарфлаганлар

Review.uz сайти фотосурати

Андижон вилояти раҳбарияти томонидан 112,4 млрд сўм ($11 млн) миқдорида давлат бюжети маблағларини нотўғри сарфлаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ҳисобот палатаси вакиллари шундай хулосага келганлар, деб хабар беради парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати.

Таҳлиллар, жумладан маҳаллий бюжетга 92 млрд сўм ($9 млн) келиб тушмаганини аниқлаган. Маҳаллий бюджетдан қўшимча 40 фоиз маблағ янги иш ўринларини барпо этишга йўналтирилиши режалаштирилган. Лекин мулозимлар ушбу маблағни керакли мақсадга йўналтирмаганлар. Тушимнинг 10 фоизи жамоатчилик тадбирларига сарфланиши лозим бўлган. Лекин бу пуллар сарфланмаган.

4,9 млрд сўм ($484 мингга яқин) миқдоридаги маблағнинг самарасиз сарфлангани боис сув объектларига доир қурилишлар охирига етказилмаган. Натижада Хонобод шаҳри, Андижон ва Хўжаобод туманларидаги бир нечта маҳалла ичимлик суви билан таъминланмаган, гарчи бу ишлар 2018 йили якунланиши кўзланган бўлсада.

Шунингдек, сенаторлар Андижон вилоятида ижтимоий соҳага доир тўққиста объект қурилишидага қонунбузарликларни аниқлаганлар. Масалан, лойиҳа-смета ҳужжатида кўрсатилган 1,2 млрд сўмлик ($118 минг) инвентар ва жиҳозлар ўрнига бошқа турдаги техник ускуналар харид қилинган. Избоскан туманидаги №29 мактаб учун қиймати 342 млн сўм ($34 мингга яқин) бўлган иккита янги иситиш печини сотиб олиш ўрнига, мулозимлар ишлатилган эски ускуналарни сотиб олганлар.

Парламент комиссияси тайёрлаган барча ҳужжатлар Андижон вилояти прокуратурасига тақдим этилган. «Вилоят раҳбарияти зиммасига текширувларда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш, келгусида бунга йўл қўймаслик, қўшимча даромадлар ҳисобига режалаштирилган тадбирлар ижросини амалга ошириш, шунингдек хатоликка йўл қўйган раҳбарлар жавобгарлигини кўриб чиқиш вазифалари юклатилди», – дейилади Сенат матбуот маркази хабарида.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари сув тошқинлари домида қолди