Дунёда коронавирус сабаб Хитойга бўлган норозилик авжига чиққан

Тяньаньмэнь воқеалари даврида . Wikipedia.org сатидан Жефф Уайднер фотосурати

Коронавирус туфайли Хитойга нисбатан халқаро норозилик кайфияти Тяньаньмэнь майдонидаги отишмалар даврига хос (1889 йили Пекиндаги намойишнинг куч билан бостирилиши. Айрим манбаларга кўра, мингга яқин одамлар отиб ўлдирилган) босқичга чиққан. ХХР Давлат хавфсизлиги тайёрлаган докладда маша шу ҳақда сўз юритилади, деб хабар беради Reuters.

Агентликда докладнинг манти йўқ, лекин унинг мазмунига доир манбалардан олган маълумотларга мавжуд.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, вирус билан боғлиқ Хитойга нисбатан танқидлар (мамлакат лаборатория шароитида вирусни ишлаб чиққанлик ва у билан боғлиқ маълумотларни яширганликда айбланади) ХХР томонидан ишлаб чиқарилган «Битта камар – битта йўл» глобал лойиҳага нисбатан норозиликни кучайтиради. Бундан ташқари, бундай вазиятда АҚШ ўзининг Осиёдаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашни кучайтириши мумкин.

Ҳисобот Хитойнинг замонавий халқаро муносабатлар институти – Миллий хавфсизлик вазирлиги ҳузуридаги тадқиқотлар марказида тайёрланган. Апрель ойида ушбу ҳужжат Си Цзиньпин бошчилигидаги мамлакат раҳбарияти эътиборига ҳавола этилган.

Коронавируснинг сунъий равишда ишлаб чиқилгани тўғрисидаги норасмий маълумотлар бир неча ойдан бери муҳокама қилинмоқда (кўп манбаларга таянган Fox Newsнинг яқиндаги маълумотида вируснинг макони Ухандаги лаборатория бўлиб, у ердан вируснинг тарқалиши бошлангани таъкидланади). Бу каби ёндошувлар кейинги пайт расмий даражада ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Жумладан, беш мамлакат разведкасининг (АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Канада ва Янги Зеландия) доклади матбуот қўлига тушиб қолган. Унда Хитой ҳукумати вирус эпидемиясига оид маълумотларни яшириб, йўқ қилгани, врачларни жим бўлишга мажбурлагани, лабораториядаги маълумотлар йўқ қилинганига доир маълумотлар келтирилган. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Хитойнинг бошидан касаллик тарқалиши кўламини яширгани, шу билан бирга инфекцияга қарши курашга оид тиббий ускуналар импортини кучайтирганини таъкидлайди.

Хитойни кескин танқид остига олган мамлакат АҚШ эди, лекин кейинги пайтлар бошқа давлатлар ҳам бу сафга қўшилганлар. Буюк Британия, Германия вакиллари хитойликлардан масалага ойдинлик киритишни сўраганлар.

Фанга маълум бўлмаган коронавирус Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқала бошлади (расмий маълумотларга кўра, инфекция тарқалишининг манбаи шаҳардаги денгиз маҳсулотлари ва йирқич ҳайвонлар билан савдо қиладиган бозор бўлган). Кейинчалик инфекция Европа мамлакатлари, АҚШ ва бошқа мамлакатларга тарқалган (ҳозирги даврда АҚШ ва Европа Иттифоқи коронавирус энг кўп тарқалган макон ҳисобланади). Хитойда эса мазкур касалликнинг тарқалиши пасайиб бормоқда.

Хитой ҳукумати вирус билан боғлиқ барча айбловларни кескин рад этмоқда.