Сирдарё сув омборига яқин ҳудудлардан одамлар эвакуация қилинди

Сардоба сув омбори. Kun.uz сайти фотосурати

Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборига яқин жойлашган бир неча қишлоқ аҳолиси дамба деворидан сув чиқиши оқибатида хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

1 май куни эрталабки соат 6 ларда сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув тирқиши пайдо бўлган ва натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа қишлоғини сув босади. Маълумотларга кўра, шикастланган ёки ҳалок бўлган одамлар йўқ. Қўрғонтепа аҳли вақтинча «Бирлик» маҳалласига эвакуация қилинган ва сув босиш хавфи бор аҳоли пунктларидан ҳам одамлар кўчирилмоқда. Ушбу ҳабар чоп этилиши пайтига келиб 11,5 мингта одам кўчирилган.

Сардоба сув омбори 922 миллион кубметр сув сиғимига эга. У 2010 ва 2017 йиллар мобайнида қурилди. Шу кунларда бу ерда қуввати 10,7 МВт эга ГЭС қурилиши бошланди. У йилига 41,1 млн кВт*с электр манбаи ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати €21,3 млн бўлиб, у Россиянинг «Росэксимбанк»и томонидан молиялаштирилмоқда. Қурилишнинг бош пудратчиси русларнинг «Силовые машины» компаниясидир. ГЭС қурилиши 2022 йили якунланиши режалаштирилган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди