Москвада «Фарғона мактаби» етакчиси Шамшод Абдуллаевнинг китоби нашр этилади

Шамшод Абдуллаев. Upenn.edu сайти фотосурати

Москванинг «Носорог» нашриёти 2020 йили фарғоналик шоир ва ёзувчи Шамшод Абдуллаевнинг барча насрий асарларини жамлаган «Другой юг» («Ўзга жануб») номли китобини чоп этишни режалаштирган. Дастлаб китоб баҳорда чоп этилиши керак эди, лекин кризис туфайли у бошқа муддатга кўчирилди. planeta.ru веб русурсида лойиҳа учун маблағ йиғиш давом этмоқда.

«Ҳозирги пайтни китоб нашр этиш учун хайрия маблағларини йиғишга ноқулай вақт деб билмаймиз, зеро, мураккаб пайтларда адабий, кенгроқ айтганда гуманитар асарлар ҳалоқ бўлса, у ҳолда кризис жараёни абадий бўлади. «Другой юг» китобининг нашр этилиши замонавий адабиёт, кутилмаган ҳолатларга асир бўлган инсон учун муҳим воқеликдир», – дея краудфандинг кампанияси (жамоавий қўллаб-қувватлаш услуби) бошланганини таъкидлайди «Носорог» нашриёти.

Фарғоналик ёзувчи ҳикояларидаги сокин руҳият оромига урғу бераркан, нашриёт муаллифга нисбатан қуйидаги эътирофни қўллайди: «асли ўзбек бўла туриб, Абдуллаев Ўрта Осиё маданияти ва Ғарб адабий модернизми (итальянлар герметикаси, Беккет, французлар «янги романи») ва Оврупа кинематографини (Росселлини, Пазолини, Шанталь Акерман) уйғунлаштирган ҳолда рус тилида ижод қилади».

«Абдуллаев китоби – рус прозасининг параллел реаллиги, фожиавий 1990-йиллари якун топмаган рус адабий модернизмининг абадий имкониятидир. «Ўзга жануб» нинг жануби бу экзотика эмас ва у мавжуд бўлишга ҳақдор ягоналикдир. Умуман, Ўзга шимол бўлмиш Ўзга жанубни бирини-иккинчисидан айри ҳолда, жумладан, Гарринчи ва «Cream» гуруҳини муҳокамаси янграган чойхонани бошқа мухит, бошқа идиш, бошқа одам ва мавзулар билан тасаввур этиб бўлмайди», – дея фарғоналик муаллифга баҳо беради ёзувчи Кирилл Кобрин.

Абдуллаев 1957 йили 1 ноябрда Фарғонада таваллуд топган. У шоир, прозачи ва эссеистдир. У рус шеъриятидаги «Фарғона мактаби»нинг сўзсиз етакчиси ва фаол, серҳосил муаллифларидан бири ҳисобланади. Абдуллаев 1991-1995 йиллари «Звезда Востока» («Шарқ юлдузи») журналининг шеърият бўлимини бошқарган. У 1993 йили Андрей Белов мукофоти лауреати бўлган, 1998 йили «Знамя» журнали мукофоти, 2006 ва 2013 йиллари шеърияти учун Рус мукофотлари билан тақдирланган. Шамшод Абдуллаев 2015 йили Иосиф Бродский жамғармаси стипендияси совриндори бўлган. У рус тилида ижод қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Тошкентдаги Human House арт-майдонининг яратувчилари ўз уйларини бузилишдан сақлаб қола оладиларми