Россия ҳукумати расман мигрантларга патент учун тўлов ўтказмасликка рухсат берди

Rferl.org сайти фотосурати

Россияда патент асосида меҳнат фаолиятини юритаётган чет эл фуқаролари 2020 йил 15 мартдан 15 июнга қадар ушбу ҳужжат учун аванс тўловларини ўтказмасликлари мумкин. Бу ҳақда РФ ИИВ хабарида сўз юритилади.

«Белгиланган муддатда патент асосида ишлаётган чет эл фуқароларининг ишга рухсатнома ва патент муддатини узайтириш учун мурожаат қилиши, шунингдек жисмоний шахс даромадига тўланадиган солиқ тўловларни амалга ошириши талаб этилмайди», — дейилади ИИВ хабарида.

Хабарда 18 апрелда қабул қилинган президент фармонида кетирилган қоида, яъни 15 мартдан муддати тугаган чет эл фуқароларининг визалари, регистрацияси, ишга рухсатнома ва меҳнат патенти муддатлари автоматик тарзда узайтирилиши мумкинлигига ойдинлик киритилади.

Кўрсатилган муддат ичида патент учун тўлов ўтказиш, унинг муддатини чўзиш учун мурожаат қилиш талаб этилмайди. 15 июндан кейин патент учун ўтган муддатга тўлов ўтказилиши шарт ё шартмаслиги, мигрантларнинг олдиндан ўтказган тўловлар қайта кўриб чиқилиши ҳақида сўз юритилмаган. Фармонда Иш берувчиларга муддати ўтиб кетган патент ёки бундай ҳужжати йўқ мигрантларни ишга олишга рухсат берилиши айтилади ва орган ходимлари бундай амалиёт учун Иш берувчини жазоламайди. Жумладан, 15 мартдан 15 июнга қадар ишчи мигрантларни депортация қилиш, олдиндан берилган виза, ишга рухсатнома ва патент каби ҳужжатларини бекор қилиш тақиқланади.

Ўтган ҳафта Давлат думаси миграция қонунчилигига визасиз тарзда Россияга келувчи чет эл фуқароларининг мамлакат ҳудудини тарк этмасдан ишга рухсат берувчи меҳнат патентини қайта расмийлаштиришига рухсат берувчи ўзгартиришни киритди.

Коронавирус пандемияси туфайди РФ чегараси ёпилгани боис миграция режимини юмшатишга доир чоралар кўрилмоқда. Россия ҳукумати 18 мартдан чет эл фуқароларини мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳолат РФ ҳудудида яшаб, ишлаётган ишчи мигрантларнинг қонуний мақомини хавф остида қолдирганди. Миграция қонунчилиги бўйича ҳужжатларни қайта расмийлаштириш учун чет эл фуқароси РФ ҳудудини тарк этиб, яна қайтиб кириши лозим. Давлат чеграси ёпилганидан кейин қонуннинг бу талаби мигрантлар учун имконсиз бўлиб қолганди.

2019 йил якунига кўра, Москвада чет эл фуқаролари учун 463,7 минг дона меҳнат патенти берилган ва бу давлат ғазнасига 18,3 млрд рубль миқдорида даромад келтирган. Ҳужжатларнинг ярми Ўзбекистон фуқароларига, 38 фоизи Тожикистон фуқароларига берилган. Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари Россияда меҳнат патентини расмийлаштирмасдан ҳам ишлашлари мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Москвадаги қурилишлар қайтадан ишини бошлаб юборди. Ниқоблар, қўлқоплар, санитайзерлар — қолгани эса эски ҳолатда

  • Тожикистон қонунчилик ҳокимияти эндиликда ижроя ҳокимияти билан қоришиб кетган

  • Психотерапевт Азизбек Болтаев — ўзини яккалаш даврида оилада тотувликни қандай қилиб сақлаб қолиш ва тушкунлик кайфиятидан қутилиш ҳақида

  • Осиё тараққиёт банки прогнози: Марказий Осиёнинг барча мамлакатларини 2020 ва 2021 йилларда инқироз кутмоқда. Омон қолиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида