«Пахтакор» жамоасининг энг ёши улуғ вакили оламдан кўз юмди

Вильгельм Қаҳҳоровнинг ёшликдаги сурати . Olamsport.com сайти фотосурати

22 апрель куни 82 ёшда «Пахтакор» жамоасининг энг ёши улуғ футболчиси Вильгельм Қаҳҳоров оламдан кўз юмди, деб хабар беради Olamsport.

Қаҳҳоров «Пахтакор»нинг 1962 йилги таркибида ўйнаган инсонлардан бири эди. Ўшанда тошкентлик футболчилар СССР Олий лигасида олтинчи ўринни эгаллагандилар. Қаҳҳоров ўша йили бўлиб ўтган 32 та матчда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига учта гол киритган.

Вильгельм Қаҳҳоров футбол карьерасини 1958 йили «Меҳнат резервлари» жамоасида бошлаган. 1960 йили футболчи «Пахтакор» клубига ўтади ва бу ерда беш йил тўп суради. Қаҳҳоров 1965 йили «Политотдел» жамоасига ўтади ва орадан бир йил ўтиб Олмалиқнинг «Металлург» жамоасида фаолиятини давом эттиради. Кейинчалик у мураббийлик қила бошлайди ва бу ишга ўзини тўлиқ бағишлайди. Қаҳҳоров дастлаб спорт интернатида, кейинчалик Олий спорт маҳорати мактабида жами йигирма йил мураббийлик қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида