Афғонистон шимолидаги террорчилар тожик ва ўзбек гуруҳлари ҳисобига кучайганлар

Ariananews.af сайти фотосурати

Афғонистон шимолидаги Бадахшон провинцияси ҳокимияти минтақада «Ал-Қоида» ва «Ислом давлати» (РФ ва бошқа давлатларда тақиқланган террорчи ташкилотлар) ва уларга бириккан гуруҳларнинг фаоллашганини маълум қилади. Уларнинг ичида тожик ва ўзбеклардан иборат қуролланган гуруҳлар ҳам тилга олинади, деб хабар беради TOLOnews.

Маҳаллий мулозимларнинг таъкидлашича, 400 нафарга яқин жангарининг турли террорчи гуруҳлар, жумладан ИД, тожиклардан иборат ҳарбийлашган «Ансаруллоҳ» (Ansarullah), Шарқий Туркистон ислом ҳаракати, ўзбеклардан иборат «Ҳаркат-и-Исломи» (Harkat-i-Islami) ва уйғур жиҳодчиларидан иборат гуруҳларга тўғридан-тўғри алоқаси бор. Бу жангарилар провинциянинг турли жойларида, асосан Хастак (Khastak) водийсида жойлашиб олган.

Бадахшон Хитой (умумий чегараси 100 км ошиқ), Покистон (450 км яқин) ва Тожикистон (800 км ортиқ) билан чегараланади, бироқ Покистон билан чегарадош Хастак водийси чет эл жангарилари учун мамлакатнинг шимоли, шимоли-шарқидаги муҳим стратегик ҳудуд ҳисобланади.

«Улар катта куч билан ҳаракат қилиш учун Бадахшонда учинчи базасини яратмоқчилар», — дейди Заҳария Савдо (Zakaria Sawda) провинциясининг губернатори. Губернатор бу Афғонистон ва Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни учун катта хавф туғдириши мумкинлигини айтади.

«Улар Вардуж, Ямган ва Хастак водийсида уруш очмоқчилар. Халқаро террорчилар Бадахшондаги жангларни бошқаришга тушганлар », — дейди Бадахшон провинцияси кенгаши бошлиғи Жавад Можажедди.

217- помир армия корпусининг иккинчи батальони қўмондони Лотуфуллоҳ Ализай (Lotufullah Alizai) «Ал-Қоида» ва бошқа террорчи ташкилотларга аъзо халқаро ва маҳаллий жангариларнинг сони 600 нафардан ортиқ эканини таъкидлайди. Бадахшон полициясининг бошлиғи Ассадуллоҳ Моҳаммади (Assadullah Mohammadi) ҳудудни террорчилардан тозалаш учун авиация кўмагини сўраган.

Ализай террорчилар чегаралар очиқлиги туфайли хорижга олтин экспорт қилишдан яхши даромад топишаётганини айтади, деб хабар беради ATNnews агентлиги. ИД ва «Ал-Қоида»ни қўллаб-қувватловчи 600 нафар жангаридан ташқари Бадахшоннинг 22 туманида 2000 нафар толиб ҳукуматга қарши курашмоқда.

29 февралда Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва толиблар (РФда тақиқиланган «Толибон» ҳаракати) ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Унга қўра, толиблар бошқа террорчи кучлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши ва мингга яқин ҳукумат аскарларини асирга тушган 5 мингта ўз тарафдошлари ҳисобига озод этиши керак эди.

9 апрелда Қобул 100 та асирга тушган толибларни қўйиб юборди, орадан ўн кун ўтиб толиблар 60 нафар афғон аскарини озод этганини маълум қилдилар.

БМТ экспертлари 2019 йили Сурия ва Афғонистондаги жангларда иштирок этаётган Марказий Осиё мамлакатларидан келган одамлар жангариларининг муҳим етакчилари эканини тан олгандилар. Экспертларга кўра, «Хатиб Имом ал-Бухори» гуруҳи парчалангандан сўнг жангариларни тожикистонлик, қирғизистонлик ва ўзбекистонликлар бошқармоқда, икки юз нафар ўрта осиёликлардан иборат «Хуросон ислом давлати» (ISIS-K) гуруҳига эса Тожикистон фуқароси Сайвали Шафиев етакчилик қилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ