Тошкент йўлларида рухсат берувчи стикерларсиз ҳаракатланаётган машиналар қўлга олинмоқда

ИИББ сайти фотосурати

Тошкент йўлларида Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва санитария эпидемиология хизматлари билан бирга карантин тартибини бузаётганларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди, дея 1 апрель куни хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-лойиҳаси.

Эслатиб ўтамиз, Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси 30 мартдан бошлаб республика ҳудудида шахсий автотранспортларда ҳаракатланишни тақиқлаб қўйган. Рухсат берувчи махсус стикерларсиз автомобиль бошқараётган ҳайдовчилар жарима тортилади, уларга қарашли автомобиллар эса жарима майдонига жўнатилади. Давлат хизматлари агентлигидан стикер олишга аризачилар кўпайиб кетгани учун уларни бериш тартиби қайта кўриб чиқилди: энди рухсат берувчи стикер олишга аризалар фақат масофадан туриб – Давлат хизматларининг Ягона интерактив портали орқали қабул қилинади. Стикер олишга шахсий транспортда бориш керак бўлади. QR-код белгиси қўйилган хабарнома давлат хизматлар агентлигига етиб бориш учун пропуск вазифасини бажаради, дея маълум қилдилар Давлат хизмати агентлигида.

Тиббиёт муассасалари ва санирия-эпидемиология хизматлари ходимларига ишга етиб бориб, уйларига қайтишлари учун хизмат ва шахсий машиналаридан рухсат берувчи стикерларсиз фойдаланишлари мумкин бўлади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташийдиган ҳамда турли тез ёрдам кўрсатувчи хизматларнинг махсус транспортларидан бошлаб, давлат амалдорлари ва дипломатларнинг транспортларига кўчаларда ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Стикерлар озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларига берилади.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситаларига ҳам рухсат берувчи ҳужжатларни олишлари лозим.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирган одамларнинг сони бештага ошиб, уларнинг умумий сони 172 кишини ташкил этади. Дунё бўйича жами 841 минг киши инфекцияни юқтириб олган ва бу касалликдан 41 330 та ўлим ҳолати қайд этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • Россияда чет эллик мигрантларнинг патент олиши учун COVID-19 инфекциясига тест топширишни шарт қилиб қўйдилар

  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида