Ўқувчиларга телевизор орқали дарс ўтилади

Шерзод Шерматов . Ўзбекистон Халқаро пресс-клуби фотосурат

30 март, душанбадан бошлаб Ўзбекистонда синов тариқасида «онлайн-мактаб» масофавий таълим дастури иш бошлади. Бу ҳақда Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов ўзининг Telegram-каналида хабар беради.

“Uzdigital TV” aбонентлари учун — NatGeo Wild (1-4 синф ўқувчилари учун), Eurosport (5-8 синф ўқувчилари учун), Охота и рыбалка ва Muz TV (9-11 синф ўқувчилари учун) телеканаллари ўрнига,

кaбел телевидение ҳамда IP-телевидение абонентлари учун — NatGeo Wild (1-4 синф ўқувчилари учун), TVS (5-8 синф ўқувчилари учун), Fashion TV ва RU.TV (9-11 синф ўқувчилари учун) телеканалларида дарслар олиб борилади. Узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида яшовчи абонентлар учун — очиқ режимли бепул асосда тарқатилаётган 4 та қўшимча телевизион каналлар орқали дарслар олиб борилади. Шунингдек, дарсларни

Mover.uz ва YouTube.com платформалари орқали кузатиб бориш мумкин.

Халқ таълим вазирлиги мазкур каналларни кўриш учун оддий антенна кифоя қилишини эслатиб ўтади. Дасрлар эрталабки соат 8:30да бошланади. Такрорий трансляция соат 17:00 га белгиланган. Дарслар жадвали вазирлик сайтида берилган, шунингдек дарслар вақтига доир хабарлар «Ёшлар», «Оилавий», «Маданият ва маьрифат» ва «Дунё буйлаб» телеканалларида бериб борилади.

Ўзбекистонда таълим муассасалари 16 мартдан масофали ўқишга ўтказилди. Ундан бир кун олдин республикада коронавирусга чалинган биринчи одам қайд этилганди.

Республика Соғлиқни сайлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакат бўйлаб 145 нафар одамнинг мазкур вирусга чалингани қайд этилган. Иккита бемор вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ