Ўзбекистонда коронавирус борлиги аниқланган биринчи аёл тўйга борганини инкор қилади

Тошкентдаги Вирусология марказининг қабулхонаси. "Яндекс.Карты"сайти фотосурати

Коронавирус борлиги илк бор расман тасдиқланган тошкентлик аёл N Франциядан келгандан сўнг ҳеч қанақа тўйга бормаганини айтади. Аёл аслида нима бўлганини Facebookдаги саҳифасида батафсил гапириб берган.

N сўзларига кўра, Париж – Тошкент самолётида ниқоб тақиб олган иккита қиз у билан ёнма-ён учиб келган. Қизлардан бири қаттиқ йўталиб келган. N ҳам бутун парвоз давомида ниқобда бўлган. 11 март куни эрталаб самолёт Тошкентга қўнганидан сўнг, йўловчилар тепловизор назоратидан ўтганлар. Аёл бериб юборилган конвертни бир одамга топширади ва турмуш ўртоғи билан уйига кетади.

Аёл нонуштадан сўнг дам олгани ётади, зеро икки кунлик йўл азоби аёлни толиқтирганди.

Эртаси кун одатга кўра, N уйига унинг бешта қариндоши зиёрат қилиб келади. Меҳмонлар кечгача бўладилар. Бу пайт мобайнида N ўзини яхши хис қилади.

13 март куни аёл қаттиқ бош оғриғи билан уйғонади. Унинг бутун бадани эзилар, томоғи оғрирди. Куннинг иккинчи ярмини аёл кўрпа-тўшак қилиб ётади. Ҳолатини сарҳисоб қилган N коронавирусга текст топшириш учун Вирусология марказига мурожаат қилишга қарор қилади. 14 март куни эрталаб аёл анализ топширади ва уйга қайтгач, ҳеч кимни олдига йўлатмайди. Кечки пайт соат 18:00 да унга телефон орқали текстда вирус аниқланмаганини айтишади. Шунда аёл хонасидан чиқиб, қизи ва набирасини қучоқ,лайди.

Соат 20:30 да «тасаввурга сиғмас нарсалар бошланади». N га тўртта телефон рақамидан қўнғироқ қилишиб, манзилини беришини сўрашади. Кейин Вирусология марказига олиб кетиш учун Тез ёрдам машинаси келади. Аёл у ерга ўз уғли машинасида боради. Марказда аёлдан қайтадан анализ олишади ва она-болани алоҳида изоляторга жойлаштиришади.

«Мен яқинларимни, ҳамкасб ва дўстларимни яхши кўраман. Сафар давомида эҳтиёткорлик чораларини кўрганман. Касаллик симптомини сезгач, дарҳол врачга мурожаат қилдим, кейинги кун анализлар топширдим. Ижтимоий тармоқларда шов-шув қилинган ҳеч қандай тўйга бормаганман», — дейди N.

Аёл ижтимоий тармоқларда одамларнинг унга нисбатан бўлган муносабатидан шокка тушади. «Дастлабки уч кун ичида мен ҳақимда уйдирмаларнинг урчиб кетгани на қонунга, на одоб-аҳлоққа тўғри келади. ОАВдаги ифлос инсенуациялар одамларнинг менга нисбатан нафратни кучайишига сабаб бўлди. Мени гўё оломонни «ғашиб ташлаши» учун улоқтириб ташлагандилар. Мен шокка тушиб қолдим, нималар бўлаётганига тушунолмасдим, гуруҳдаги дўстларимга бор гапни айтиб, овозли хабарларни юбордим. Мени бошимга тушганини ҳеч кимга раво кўрмайман. Яқинларим билан бу қаро кунларни бир амаллаб бошдан кечирдик», — дейди N.

Шундай қилиб N Ўзбекистон Бош санитар врачи Баҳром Алматовнинг аёлнинг Париждан қайтганидан сўнг уйига 35 та одамни меҳмонга таклиф қилгани, ишхонада 80 та ҳамкасби ва 42 та касал одам билан мулоқотда бўлгани тўғрисидаги маълумотини инкор қилади.

15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган илк одам аниқланганидан сўнг мамлакатда карантин эълон қилинди, 16 март куни чегара ёпилди, апрель ойи сўнггига қадар бошқа давлатлар билан авиа, авто, темир йўл алоқалари тўхтатилди. Шунингдек, мамлакатда ички рейслар ҳам бекор қилинди.

25 март кунги маълумотга кўра, Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганларнинг сони 55 нафар одамни ташкил этади. Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 423 минг одамга етган, 19 минг одам ушбу вирусдан ҳалок бўлган.