Истанбул – Тошкент чартер рейсининг чиптаси икки бараварга қимматлашган

Истанбулдаги консуллик олдидаги ўзбекистонликлар. Ozodlik.org сайти фотосурати

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг (МАК) Истанбулдан Тошкентга учадиган чартер самолёти чиптаси икки бараварга қимматлашган. Бир неча кундан бери Истанбул аэропортида учиб кетолмаётган ўзбекистонликлар чипта қимматлашганидан норозилик билдиришмоқда, деб хабар беради «Озодлик» радиоси. МАК ростдан ҳам чипталар нархи қимматлашганини тасдиқлаган.

Ўзбекистонга қайтишга уринаётган одамларнинг сўзларига кўра, авваллари Туркияга бориш-қайтиш авиачипталари $450 турган бўлса, бугунги кунда компания бир тарафга шу нархда чипта сотмоқда. Олдиндан олинган компанияга тегишли чипталар чартер рейсига қабул қилинмоқда, бошқа акиакомпаниядан чипта олганларни эса янгидан чипта олишга мажбур қилишмоқда.

Наманганлик бир фуқаро онаси билан 19 март куни Tukrish Airlines самолётида учиши кераклигини айтади. Ўзбекистон ўз чегарасини ёпгани туфайли рейс бекор қилинади. Турк компанияси чиптаси билан одамлар чартер рейсига қўйилмаган, янги чипта сотиб олишга эса одамларда пул йўқ. Оқибатда наманганликлар беш кундан бери аэропортда ётишибди.

Бундай ҳолатга тушган одамлар талайгина. Кўпчиликнинг чартер самолётига пули йўқлигидан ватанга қайдай етиб олишини ўйлаб боши қотган.

Одамлар бундай вазиятнинг юзага келишида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасини айблайдилар. Уларнинг сўзларига кўра, элчихона ходимлари қўнғироқларга жавоб беришмаган, мусофир юртда ушланиб қолган ватандошларининг ғамини ейишмайган.

Istanbul 2020 charter Telegram-каналининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган одамларнинг сони саккиз мингга боради.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 21-22 март кунлари тўртта мамлакатдан, жумладан Туркиядан чартер рейсларни уюштирган. Кейинги

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Тошкентда автомобиль эгалари тураргоҳни суд ажримисиз бериб қўйишмоқчи эмас

  • COVID-19 инфекцияси туфайли уч ой давомида ўзини ўзи яккалатишнинг қатъий тартиби ўзбекистонликларни нимага ўргатгани ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган