Ўзбекистонлик боксчилар учта олтин медални қўлга киритдилар

Миразизбек Мирзаҳалилов. olympic.uz сайти фотосурати

Осиё/Океания зонаси турнирида Ўзбекистон боксчилари олтита медални қўлга киритдилар. Бу ҳақда olympicchannel хабар беради.

Олтин медални Миразизбек Мирзаҳалилов (57 кг вазнда), Элнур Абдураимов (-63 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) қўлга киритди. Бронза медали Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Бобоусмон Батуров (-69 кг) ва Санжар Турсуновга (-91 кг) насиб қилди.

Ўзбек спортчилари медаллар сони бўйича хитойликлардан кейин иккинчи ўринни эгалладилар. Хитойликлар бисотида тўртта олтин ва иккита бронза медали бор.

Қозоғистонликлар иккита олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медали билан учинчи ўринни банд қилдилар. Олтин медални — Бекзод Нурдаулетов (-81 кг) ва Василий Левит (-91 кг) қўлга киритди, кумуш медали Зокир Сафиуллин (-63 кг) ва Абилхана Аманқуловга (-75 кг), бронза медаллари Серик Темиржонов (57 кг), Аблайхан Жусупов (69 кг), Қамшибек Кункабаев (+91 кг) ва Надежда Рябецга (-75 кг) насиб этди.

Турнир якунларига кўра, қозоғистонлик спортчилар тўққизта, ўзбекистонликлар олтита, тожикистонлик спортчилар иккита олимпиадага йўлланмани қўлга киритдилар.

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган бокс бўйича Олимпия саралаш мусобақалари коронавирус туфайли Иорданиянинг Оммон шаҳрига кўчирилганди.

Мусобақалар 3-11 март кунлари бўлиб ўтди. Турнирда 35 мамлакатдан 200 дан ортиқ спортчи қатнашди.

Олимпиаданинг саралаш ўйинлари май ойида Парижда ҳам бўлиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди