Халқаро дзюдо федерацияси коронавирус туфайли турнирни бекор қилди

Ijf.org сайти фотосурати

Халқаро дзюдо федерациясининг Ижроия қўмитаси (IJF) барча Олимпиада саралаш мусобақаларини 30 апрелгача бекор қилди. Бу ҳақда IJFнинг расмий сайти хабар беради.

COVID-19 вируси эпидемияси туфайли 13-15 март кунлари Екатеринбургда Катта шлем турнири ўтказилмайди, шунингдек, Тбилиси ва Анталияда ўтказилиши кўзланган Гран-при ҳам бекор қилинди. Барча мусобақаларда Марказий Осиё мамлакатлари спортчилари қатнашиши керак эди. «Ҳозирда дунёдаги вазият хавфли ҳисобланади. Бу қийин пайтларда дзюдо спортчилари, Олимпия саралаш ўйинларида иштирок этаётган барча спортчилар саломатлигини ўйлаш энг муҳим вазифа ҳисобланади», — дейилади IJF баёнотида.

Коронавирус туфайли кўпгина халқаро мусобақалар бекор қилинган ёки бошқа муддатларга кўчирилган. Кўп ҳолларда миллий федерацияларнинг ўзлари спортчиларини халқаро турнирга юборишдан воз кечмоқдалар. Жумладан, Қозоғистон ҳукумати спортчиларни Россияда ўтказиладиган бенди бўйича чемпионатда иштирок этишдан воз кечишни маслаҳат берган, Туркманистон эса «Ахал» клуби футболчиларини Қирғизистондаги ОФК кубоги ўйинига юбормади.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 113 минг одамга етган, улардан 4 минг одам вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди