Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Олимжон Исаев (ўнгдан). Наманган шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг фотосурат

«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар беради.

Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган.

Наманган шаҳридаги “Ифода агро кимё ҳимоя” корхонаси директори, вилоят фермерлар кенгаши раиси, “Мехмаш” МЧЖ кузатув кенгаши раиси вазифаларида ишлаган. 2018 йил май ойидан бери “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди.

Исаевдан олдин Наманган шаҳар ҳокимиятини Шавкатжон Абдураззоқов бошқариб келганди.

Куни-кеча Ўзбекистон Сенати Шавкатжон Абдураззоқовни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди