Депутатлар болалар омбудсмани номзодини маъқулладилар

Алия Юнусова . Kun.uz сайти фотосурати

26 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Омбудсман ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Алия Юнусова номзодини маъқуллади, деб хабар беради «Газета.uz»

Юнусова 2005-2020 йиллари республика парламентининг Қонунчилик палатасида депутат бўлган. Шунингдек, у Тошкент давлат тиббиёт институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказида ишлаган.

Ўзбекистонда болалар омбудсмани институтини ташкил этиш тўғрисида 2018 йил октябрда хабар берилганди. Бундай институтнинг ташкил этилиши республикада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дастури доирасида амалга оширилаётгани таъкидланган эди.

2019 йили апрелда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев шунга доир қарорни имзолади. Омбудсманнинг асосий вазифаси болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунлар ижросини назорат қилишдан иборат бўлади. Бугунги кунда Ўзбекистонда бизнес-омбудсман — президент ҳузурида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи вакил ҳам фаолият юритади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ