Хитой миллиардерлар сони ўсиши бўйича АҚШни ортда қолдирди

Жек Ма, Forbes версияси бўйича энг бой хитойлик . Weforum.org сайти фотосурати

2019 йили Хитойда Қўшма Штатларига солишганда уч баробар кўп миллиардерлар пайдо бўлган, деб хабар беради Reuters ХХР ва бошқа давлатлардаги бой одамлар рўйхатини тузувчи- Hurun Reportга таянган ҳолда.

Манбага кўра, ўтган йили Катта Хитойда (Гонконг ва Тайванни қўшиб ҳисоблаганда) янги миллиардерлар сони 182 нафарни ташкил этган, АҚШда эса бу кўрсатгич 59 ташкил этган.

Рейтинг тузувчиларининг маълумотига кўра, Хитойдаги миллиардерларнинг умумий сони (799) АҚШ (629) ва Ҳиндистон (137) бойларини қўшгандан ҳам кўпроқдир. Пекин дунёда энг кўп миллиардерлар яшайдиган (110) шаҳар ҳисобланади, иккинчи ўринни Нью-Йорк (98), учинчи ўринни – Шанхай эгаллаган.

Рейтинг муаллифлари коронавирус эпидемияси Хитой иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатгани билан, айрим соҳаларда ўсиш суръати камаймаганини эътироф этадилар. Бунга фрамацевтика компаниялари, онлайн-ўйинлар ва онлайн-маориф киради.

Янги миллиардерлар сафидан Yifan Xinfu Pharmaceutical фармацевтика компаниясининг раҳбари Чэн Сяньфэн ва Vipshop онлайн-магазини асосчиси Шэнь Я ўрин олган.

Дунё миллиардерлари рўйхатини ҳануз Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос ($140 млрд) бошқариб келмоқда, хитойлик энг бой одам — Alibaba асосчиси Жек Ма ($45 млрд) 21-ўринни эгаллайди.

Ўтган йили Хитой илк бор АҚШни бойлик тақсимланиши бўйича қувиб ўтди. Бу рейтингни Швейцариянинг Credit Suisse молия корпорацияси тузади. Гап аҳолисининг 10 фоизидан ортиғи энг яхши таъминланган мамлакатлар тўғрисида бормоқда. Бугунга қадар ушбу рўйхатда АҚШ фуқаролари бўлган бўлса, бу йили ХХР уни қувиб ўтди (хитойликлар—100 млн, америкаликлар – тахминан — 99 млн ташкил этади).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ