Икки давлат товарлар айланмаси кўрсатгичларидаги тафовут

Душанбедаги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар кўргазмаси. Ozodi.org сайти фотосурати

Жорий йилнинг январь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида товарлар айланмаси ўтган йилга қараганда 2,2 баробарга ортиб $22,8 млн ташкил этган, деб хабар беради «Азия-Плюс» Тожикистон статистика агентлиги маълумотларига таянган ҳолда.

Янги йилнинг биринчи ойида Тожикистон қўшни республикага $3,6 млн миқдорида товарларни экспорт қилган ва $19,2 млн миқдорида ўзбек маҳсулотларини сотиб олган.

Бироқ, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 25 февралда чоп этган маълумотларида республиканинг Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси $41,3 миллионни ташкил этгани, ундан экспорт $30 млн, импорт — $11,3 млн бўлгани кўрсатилган. Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари ичида 1,4 фоиз билан Тожикистон саккизчи ўринни эгаллайди.

Икки давлат статистик маълумотлари (бу ерда деярли икки баробар) ўртасидаги фарқ эътиборни жалб қилади. Ўзбекистоннинг статистика маълумотлари Тожикистонникига солиштирганда анча салмоқли кўринади. Тожикистон статистика агентлигининг ҳисобига кўра, 2019 йилги тожик-ўзбек савдо айланмаси $362 млн, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотига қараганда — $497 млн ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ