Молия ва Иқтисод вазирликларида раҳбарлар ўзгарди

Тимур Ишметов . Kun.Uz сайти фотосурати

Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиёт блогида ўзгаришлар рўй берди. Молия вазирининг биринчи ўринбосари вазирликка раҳбар этиб тайинланди, аввалги раҳбар Жамшид Қўчқоров эса Иқтисод ва саноат вазирлигини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда Kun.Uz, Spot ва «Газета.Uz» нашрлари хабар беради. Бошқа вазирликка ўтган Жамшид Қўчқоров Бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолган.

Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган селектор мажлисида мазкур ўзгаришлар маълум қилинган.

2017 йилдан Иқтисодиёт вазирлигини бошқариб келган Ботир Хўжаев ташкилот Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига айлантирилганидан сўнг 2019 йили Бош вазирнинг саноат ва корпорация бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланади.

Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент ва Бирмингем олий ўқув юртларини тамомлаган.Меҳнат фаолиятини 2000 йилда бошлаган ва 2019 йилга қадар турли лавозимларда ишлаган. 2019 йили Молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланади.

Жамшид Қўчқоров 1964 йили Самарқанд вилоятида тўғилган. 1985 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини, сўнг 1996 йили Колорадо (АҚШ) иқтисодиёт институтини тамомлаган. Қўчқоров банк ва молия тизимида фаолият юритган. У 2017 йили Рустам Азимов ўрнига Молия вазири этиб тайинланади, 2019 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланади.

2019 йил октябрь ойида Global Markets нашри Қўчқоровни «Марказий Шарқий-Европа (МДҲ биргалигида) минтақасининг янг яхши молия вазири» деб эътироф этди.

Ботир Хўжаев 1956 йили Тошкентда туғилган. 2005—2006 йиллари президентнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. 2009—2011 йиллари Бош вазир ўринбосари, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритган. У 2011—2016 йиллари Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган, 2019 йилдан эса вазирликни бошқарган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди