Қашқадарёлик аёл уйининг бузилишига норозилик билдириб ўзини ёқиб юборган

Олим Мустафоев . Ozodlik.org сайти фотосурати

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида истиқомат қилувчи Муқаддас Мустафоева ўйининг бузилишига норозилик билдириб ўзини ёқиб юборган. Бироқ, бу вазиятда қизини қутқармоқчи бўлган Олим Мустафоев кўпроқ жабр қўрган, деб ёзади «Озодлик» радиоси.

Мудхиш воқеа 19 февраль куни Қаршидаги вилоят прокуратураси биноси олдида рўй берган. Мустафоевлар оиласи «Машъал» маҳалласидаги уйининг бузилишига қарши шикоят билан вилоят прокуратурасига келишади, бироқ бино қўриқчилари уларни ичкарида «ҳеч ким йўқ» баҳонаси билан киритмайди. Аёл ночорликдан ўзига ўт қўяди, лекин уни отаси ўтни ўчиришга улгуриб қолади. Идишдаги бензин қиз отасига тўкилгани боис, унинг боши, ёлкаси ва қўллари куйиб кетади.

Мустафоев тез ёрдам бўлимига ётқизилади ва унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилади.

Муқаддас Мустафоеванинг сўзларига кўра, у қариндошларидан 15 млн сўм (тахминан $1,5 минг) қарз олиб бўш майдонда бир хонали уй қуради. Кейинчалик бу ернинг эгаси борлиги ва у суд орқали уйнинг бузилишини талаб қилаётгани аён бўлади. Мустафоева бошидан ер кимга тегишли эканини аниқламаганини, кадастр ҳужжатлари йўқлигини тан олган. Бунга қадар у ногирон эри ва боласи билан бекатдаги тор уйчада яшаб келган.

Мустафоева адвокат ёрдамида бино қурилган участка хусусий эмас, давлатга тегишли экани тўғрисида ҳужжатлар йиғади. У ҳужжатларни туман ҳокимлиги ва прокуратурага топширади, лекин ариза эътиборсиз қолади.

Республика Бош прокуратураси Kun.uz нашрига ўз версиясини тақдим этади. Ташкилот берган маълумотга кўра, 18 февраль куни Мустафоевлар оиласи вилоят прокуратурасида Косон тумани ҳокими иштирокида қабул қилинганда

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ