«Ўзбекистон ҳаво йўллари» тўртта «Боинг» самолётини сотувга қўйди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясига қарашли «Боинг». Wikipedia.org сайтидан Chcboy фотосурати

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тўртта Boeing лайнерини сотувга қўйди. Самолёт паркини унификация қилиш ва янгилаш дастури доирасида шундай қарор қабул қилинди, деб хабар беради МАК матбуот хизмати. Сотувга 1999 йили ишлаб чиқилган иккита Boeing 757-200 самолёти қўйилган. Уларнинг нархи $12,03 млн ва $12,4 млн.дан иборат. Бундан ташқари авиакомпания яна иккита Boeing 767-3 CBER сотишни режалаштирган. Улардан 2003-йили ишлаб чиқилгани $21,4 млн, 2004-йилгиси – $22,36 млн миқдорида баҳоланган. Самолётларни сотиб олиш таклифлари 2 мартгача қабул қилинади.

Авиакомпаниянинг самолётларни сотиши ҳақидаги хабарлар ўтган йили ёзда пайдо бўлганди. Ўшанда иккита Boeing 767, иккита йўловчи ташувчи Boeing 767 ва иккита юк ташувчи Boeing 767 сотилиши тўғрисида хабарлар тарқалганди. Айрим ОАВ маълумотларида МАК иккита Boeing 787-8 Dreamliner самолётини сотишни режалаштиргани ёзилганди, бироқ авиакомпания ушбу хабарни инкор қилди.

Шу йил январь ойида президент Шавкат Мирзиёев тасдиқланган инвестиция дастурида миллий авиакомпаниянинг Boeing 787-8 Dreamliner сотиб олиши тўғрисида алоҳида пункт бор. Ушбу мақсадда $141,7 млн маблағ ажратилган. Қизиғи шундаки, мазкур моделдаги янги лайнерларнинг нархи $240-250 млн ташкил этади.

Ҳозирда сотувга қўйилган самолётларни қўшиб ҳисоблаганда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» паркида 18 та самолёт мавжуд.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари сув тошқинлари домида қолди