Сбербанк ўзининг тўлов тизимига Ўзбекистон мобил операторларини ҳам киритди

Россиянинг Сбербанки ўз тўлов тизимига Ўзбекистоннинг барча мобил алоқа операторларини киритди. Бу ҳақда молиявий ташкилотнинг пресс-релизида ёзилган.

Эндиликда Сбербанк мижозлари Ucell, Beeline Uzbekistan, UzMobile, UMS ва Perfectum Mobile алоқа компаниялари учун дунёнинг исталган нуқтасидан тўлов қилишлари мумкин. «Сбербанк Онлайн» мобил иловасини юклаган ҳолда ўзбек операторига уланган телефон балансини тўлдириш мумкин, шунингдек, банкомат ва тўлов терминаллари орқали ҳам ушбу ишни амалга оширса бўлади.

Бундан ташқари, мижоз яқинлари, қариндошларининг телефон балансини ҳам тўлдириши мумкин. Бунинг учун комиссия пули олинмайди.

2019 йили Сбербанк тўлов тизимига Тожикистон мобил операторлари уланган эди. Ташкилотнинг пресс-релизида ушбу сервис замон талабига жавоб бериши, Россияда ишлаётган чет элликлар, республикада яқинлари яшаётган россияликлар учун ҳам қўл келаётгани айтилган.

Шу сабаб Ўзбекистонда ҳам ушбу сервисни йўлга қўйиш қарори қабул қилинган.

Россияда 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини юритади ва улар мамлакатдаги мигрантларнинг кўпчилигини ташкил этади. 2018 йили ўзбекистонликлар ўз юртига умумий суммада $4,082 млрд юборганлар. Пул ўтказмаларининг ўртача суммаси $366 ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Бир кунда униб-ўсиб етилган торвуз ҳамда кучукка айланиб қолган болалар

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Абадий ҳаёт тўғрисидаги афсона ҳамда Ислом Каримов қабрига велосипедда бориб зиёрат қилиб келиш ҳақида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Дониёл пайғамбар ва Хўжа Дониёл қандай қилиб битта мақбарада сиғишгани тўғрисида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари, ўн бешинчи очерк. Қуёш соати ва бокира ҳомиладорлик