Беларусь авиакомпанияси Минск-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар уюштиради

"Белавиа" авиакомпанияси самолёти. Wikipedia.org сайтидан Anna Zvereva фотосурати

Беларусь миллий авиакомпанияси «Белавиа» 2020 йили Минск – Тошкент йўналиши бўйича рейслар уюштиради. Бу ҳақда республика Транспорт ва коммуникациялар вазирлининг авиация департаменти директори Артем Сикорский СТВ телекомпаниясига берган интерьюсида маълум қилди.

«Ўтган йили «Белавиа»нинг парвозлари 55 та йўналишга кенгайди. Бу йил ҳам бу рўйхатга учта йўналиш қўшилади: Вена, Тошкент ва Реус (Барселонадан 80 км олисликда) шаҳарларига мунтазам рейслар очилади», — деди Сикорский.

Вена ва Реусга бўлган парвозлар авиакомпаниянинг ёзги жадвалига киритилган. «Белавиа» паркида 30 та самолёт мавжуд. Уларнинг ичида Boeing 737-800, Boeing 737-500, Boeing 737-300, CRJ-200 LR, Embraer 195, Embraer 175 русумидаги самолётлар бор.

Ҳозирда Минск ва Тошкентни боғловчи парвозлар фақат «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан бажарилаётган эди. Парвоз ўртача беш соатни ташкил этади, чипталар нархи 15 минг рублдан ($234) ортиқроқ. Рейслар ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари А320 аэробусларида амалга оширилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Суфий қаландарлар ва ҳаракатланаётган тош

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Бир кунда униб-ўсиб етилган торвуз ҳамда кучукка айланиб қолган болалар

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Абадий ҳаёт тўғрисидаги афсона ҳамда Ислом Каримов қабрига велосипедда бориб зиёрат қилиб келиш ҳақида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Дониёл пайғамбар ва Хўжа Дониёл қандай қилиб битта мақбарада сиғишгани тўғрисида