Футбол бўйича Олимпия терма жамоаси сербиялик мураббий билан хайрлашди

Любинко Друлович. Sports.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мамлакат ёшлар термаси мураббийси Любинко Друлович билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди, деб хабар беради Sputnik.

ЎФА вакиллари бу ҳақда Друловичнинг 2020 йилги Осиё чемпионатида ёш футболчилар жамоаси иштирокига бағишлаб ўтказган матубот анжуманида эълон қилди. Ҳамкорлик икки томон розилиги билан тўхтатилган.

Друлович ўтган йил январидан ёшлар жамоасига мураббийлик қилиб келган. Унинг раҳбарлиги остида Ўзбекистон ёш футболчилари 2020 йилги Осиё чемпионатига йўлланма олди. Турнирда миллий жамоа ярим финалгача етиб борди ва у ерда Саудия Арабистони футболчиларига ўйинни бой берди.

Ўчинчи ўрин бўйича ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик футболчилар Австралия жамоасидан мағлуб бўлди. Осиё Ёш футболчилари чемпионати 8-26 январь кунлари Таиландда ўтказилди. Финалда Саудия Арабистонини мағлубиятга учратган Жанубий Корея жамоаси чемпионат ғолиби бўлди. Энди ушбу жамоалар шу йили Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида иштирок этадилар. Учинчи олимпия йўлланмасини Австралия жамоаси қўлга киритди.

Любинко Друлович турли даврларда Сербиянинг «Банат» ва «Партизан» , Словениянинг «Драва», Анголанинг «Примейру де Агушту» клубларига мураббийлик қилган. У 2013 йили Европа чемпионати ғолиби бўлган Сербиянинг U-19 термаси билан ишлаган. Шунингдек, мураббий Македония миллий жамоаси ва БАА ёшлар термасини мусобақаларга тайёрлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар