Таниқли актриса Аида Юнусова вафот этди

Аида Юнусова . Kino-teatr.ruсайти фотосурати

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшда оламдан кўз юмди «Ўзбеккино» миллий агентлигининг Telegram-каналидаги хабарга кўра, актриса оғир хасталикдан сўнг вафот этган.

Аида Юнусова 1948 йилда Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилган. 1970 йили театр ва рассомчилик институтининг драма театри ва кино факультетини тамомлаган. Талабалигининг охирги курсида режиссёрлар эътиборига тушиб, кинога таклиф қилинган.

1977 йили намойиш этилган Леонид Биковнинг “Аты-баты, шли солдаты…” фильмидан сўнг (актриса Хабанера қизи ролини ўйнаган) Юнусова бутун собиқ Иттифоққа танилган.

Актриса узоқ йиллар давомида турли ролларни ижро этган. Жумладан, «Ажойиб хаёлпараст», «Чинор остидаги дуэль», «Оловли йўллар», «Олтин куз», «Меҳригиё», «Зулматни тарк этиб», «Карвон», «Анор», «Биринчи йўловчилар» картиналарида қатнашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистон ўзининг энг янги тарихида биринчи марта аҳолини рўйхатга олишга тайёрланмоқда

  • Иқтисодчи Нодир Нурматов — Ўзбекистон давлати ўзининг фуқароларига инқироздан чиқишга қандай ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади

  • Amnesty International эксперти ўзбекистонлик фаолларнинг аккаунтларини қандай қилиб бузиб кирилаётгани ҳақида сўзлаб берди

  • Эксперт — ўсиб бораётган иқтисодий инқироз муҳитида Ўзбекистонни нималар кутиши мумкинлиги тўғрисида