Тошкентда Киночилар уйи қайтадан қад кўтаради

2017 йили бузиб ташланган Киночилар уйи . Nuz.uz сайти фотосурати

Тошкентда Киночилар уйи қурилади. Бу ҳақда «Фарғона»га «Ўзбеккино» миллий агентлиги матубот хизмати хабар берди.

Янги бино «Ўзбекфильм» ёнида жойлашган «Замин» ресторани ўрнида қурилади. Бундан олдин янги Киночилар уйи учун ажойиб дизайн ишлаб чиқарилаётгани айтилганди. 1982 йили қурилган Киночилар уйи 2017 йил сўнггигача қад кўтариб турди. Бино ўзининг думалоқ шакли билан диққатни тортар, ундаги интерьер ўзбек рассомлари асарлари билан безатилганди.

Киночилар уйи навбатдаги Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кинофестивалининг ўтказилиши чоғида очилганди. Бино учта кинозалга эга бўлиб, бу ерда «Ўзбеккино» маъмурияти жойлашганди. Тошкент ҳокимияти «Тошкент-Сити» қурилиши учун ушбу масканни бузиб ташлади. Киночилар уйининг бузилиши жамоатчилик орасида катта норозиликларга учради. Республика Архитекторлар иттифоқи, Кинематографлар иттифоқи, Рассомлар иттифоқининг етмишта аъзоси бинони асраб қолиш илтимоси билан Ўзбекистон Президенти аппаратига мактуб йўллади. Лекин бу илтимос санъат масканини асраб қололмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистон ўзининг энг янги тарихида биринчи марта аҳолини рўйхатга олишга тайёрланмоқда

  • Иқтисодчи Нодир Нурматов — Ўзбекистон давлати ўзининг фуқароларига инқироздан чиқишга қандай ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади

  • Amnesty International эксперти ўзбекистонлик фаолларнинг аккаунтларини қандай қилиб бузиб кирилаётгани ҳақида сўзлаб берди

  • Эксперт — ўсиб бораётган иқтисодий инқироз муҳитида Ўзбекистонни нималар кутиши мумкинлиги тўғрисида