Эрон Ўзбекистоннинг «денгиз дарвозаси» вазифасини ўташга тайёр

Эроннинг денгиз порти . Flickr сайтидан Mahyar Shin фотосурати

Эрон ўзининг денгиз, темир йўл, автомобиль йўллари билан Ўзбекистоннинг Шимол-Жануб транспорт коридори орқали Шимолий Африка давлатлари билан алоқа ўрнатишида транзит давлат вазифасини ўташга тайёр. Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Р.Раҳмоний Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан бўлиб ўтган учрашувда мана шулар ҳақида гапирди, деб хабар беради IRAN.ru

Раҳмоний сўзларига кўра, Эрон Шимолий Африкадан, шунингдек Форс кўрфази мамлакатларидан Ўзбекистонга товарлар етказиб берилишида ҳеч қандай чекловларсиз транзит йўналиши бўлиши мумкин. Шунингдек, вазир Тошкент ва Теҳрон ўзаро молиявий операцияларни бажаришда миллий валюталардан фойдаланиш борасида шартномалар имзолаши мумкинлигини айтган.

Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида икки томонлома алоқаларни жадаллаштириш бўйича мавжуд имкониятлар ва шарт-шароитлар муҳокама қилинди. Мазкур мулоқот қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва қурилиш соҳаларида қўшма лойҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш ва товар айланмасини оширишга қаратилган ҳамкорликнинг биринчи навбатдаги устувор йўналишларини белгилаб олишга имкон берди

Шу йилнинг ноябрида Россия ҳукумати Хитой -Қирғизистон-Ўзбекистон ўртасида қурилажак темир йўлнинг техник-иқтисодий асосини яратиш учун 200 млн рубль ($3,15 млн) ажратиши маълум бўлганди. Ушбу темир йўл Афғонистон, Туркия, Эрон орқали Хитойни Европа темир йўллари билан боғлайди. Мазкур лойиҳа Марказий Осиё мамлакатлари транспорт инфратузилмаларини яхшилаган ҳолда, уларни Форс кўрфази ва Тинч океанига чиқишига имконият яратади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ