Тутқунликдан эркинлик сари

Режиссёр Рашид Маликов Сурияга бориб қолган ўзбек аёллари ва уларнинг фарзандлари қандай озод этилганини сўзлаб берди
«ТУТҚУНЛИК» ФИЛЬМИДАН КАДР. СУРАТ «ФАРҒОНА»ГА АСАР ИЖОДКОРЛАРИ ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

30 сентябрь куни «Ипак йўли дурдонаси» XIII Халқаро Тошкент кинофестивали доирасида ўзбек режиссёри Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильми премьераси бўлиб ўтди.

Картинада Сурияга бориб қолган ўзбекистонлик бир неча оиланинг тақдири ҳақида сўз боради. Тирикчилик ғамида ёш йигитлар террорчилар домига тушиб қоладилар ва улар хотин, бола-чақаларини олиб Сурияга борадилар. У ердаги чидаб бўлмас шароитга дуч келган одамлар тезроқ бу ердан чоқишни, Ватанга қайтишни орзу қиладилар.

Сурия ва Ироқда нечта ўзбекистонлик йигитлар жанг қилгани номаълум. Кимдир жанг майдонини ташлаб кетолган, кимдир у ерларда ўлиб кетган, кимлардир Сурия ва Ироқ қамоқхоналарида жазо муддатини ўтамоқдалар.

Халқаро Қизил Ҳоч Қўмитаси, ЮНИСЕФ каби халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар кўмагида Ўзбекистон ҳукумати уларнинг оила аъзоларини репатриация қилишга эришди.

Бир неча бор «Меҳр» деб номланувчи инсонпарварлик операциялари амалга оширилди. Дастлаб Яқин Шарқдаги жанг майдонидан 156 нафар аёл ва болалар қайтарилди. «Меҳр-2» иккинчи операция чоғида турли халқаро террорчи ташкилотларида иштирок этганлик учун Ироқда бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилинган 64 нафар ўзбекистонлик аёлнинг фарзандлари ўз юртига қайтарилди. Учинчи операция сабаб Суриядан 98 та инсон Ўзбекистонга қайтарилди.

Репатриант аёл аэропортда она заминни ўпмоқда. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

2019 йилдан 2021 йилга қадар беш марта «Меҳр» операцияси ўтказилди ва оқибатда 530 нафар аёл ва болалар Ватанга қайтарилди. Барча аёллар адвокатлар иштирокида сўроқ қилинди, айбдорлар президент номига авф сўраб мактуб ёздилар. Айримлар авф этилди, кимлардир озодликдан маҳрум этилишга боғлиқ бўлмаган жавобгарликка тортилди.

Барча репатриантларга тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак берилди, ҳужжатлар тикланиб, айрим одамлар уй-жой билан таъминландилар. Болалар боғча ва мактаб бағрига қайтдилар, уларнинг оналари ишга жойлашдилар.

Бундай воқеа кино ижодкорлари эътиборини четлаб ўтолмасди. «Меҳр» операцияси илк бор ўтказилгандан сўнг ҳужжатли фильм яратилди. Унда операция қандай ишлаб чиқилгани ва амалга оширилгани, одамларни қутқариш ишларига кимлар ёрдам бергани ёритилган. Кейин навбат бадиий фильмга келди.

«Тутқунлик» картинасининг режиссёри Рашид Маликов «Фарғона»га фильмни яратиш ғояси 2020 йили пайдо бўлганини гапириб берди. Ўзбекистон кинематография агентлигининг директори Фирдавс Абдуҳолиқов ушбу ғояни илгари сурган.

— «Меҳр» операцияси — бу инсонпарварлик акцияси ва у бир неча бор амалга оширилди. «Ўзбеккино» раҳбарияти буни кинода ёритишни маъқул топди. Шундай қилиб дастлаб ғоя, кейин сценарий пайдо бўлди. Саккизта драфт (қоралама) ёзилган, — дейди кинорежиссёр.

Фильмни суратга олиш ишлари 2021 йил апрель ойида бошланди ва у Ўзбекистон, Туркия ва Россияда олинди.

«Улкан иш амалга оширилди. Шунга ҳаракат қилдик. Бу мен учун энг маштабли фильм, зеро бунга қадар камерали, артхаус воқеаларини суратга олганман, — дея одинлик киритади Рашид Маликов. — Фақат бир нарсадан ўксикаман, у ҳам бўлса — «Халоскорлик», «Москва учун кураш» каби даҳо фильмларни яратган устозим режиссёр Юрий Николаевич Озеров шу кунларга етиб келмади. У инсон тирик бўлганида мен учун жуда ҳурсанд бўларди. Бироқ, ушбу картинани суратга олиш жараёнида устозим доимо кўз ўнгимда бўлди. Кеч бўлсаям устозим сабоқлари менга жуда асқотди».

Картина устидан ишлаган гуруҳ байналминал таркибда бўлгани, уларнинг бир қисми (Маликовга қўшиб) ВГИК —С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг битирувчилари бўлгани режиссёрга алоҳида шавқ бағишларди.

«Саҳналаштирувчи -оператор — Алексей Вензос, москвалик, ВГИКни тамомлаган. Саҳналаштирувчи -рассом Дониёр Абдураҳмонов — ВГИКни тамомлаган, — дея санаб ўтади Рашид Маликов. — Костюмлар бўйича рассом Елена Аитова, биз уни Олма-Отадан таклиф қилдик, гримёр-рассом Марго Мрцевич – Қозон шаҳридан. Хуллас, мана шундай халқаро гуруҳ шаклланди, шунинг учун лойиҳани аъло даражада амалга оширишга эришолдик».

Фильмга барча ишловлар Олма-Отада бўлиб ўтди.

«Фильм мусиқасини менинг яқин дўстим, ажойиб композитор Дмитрий Янов-Яновский ёзди, — дейди Маликов. — Мусиқани симфоник оркестр билан жонли ёзганимиз мени бағоят ғурурлантиради».

Фильмда бош ролларни ўзбекистонлик театр актёрлари ижро этганлар.

«Ролларни маҳорат билан ижро этган Нигина Анорбоева, Фирдавс Орипов, Фируз Собитовларни тилга олиб ўтмоқчиман. Шунингдек, картинамизда «Илҳом» театрининг ажойиб актёри Глеб Голендер брутал золим образини гавдалантирди», — дейди кинорежиссер.

Маликов сўзларига кўра, «Тутқунлик» фильми нафақат унинг ҳаётида, балки мустақиллик даврида яратилган энг маштабли ўзбек киносидир. Картинани дастлаб 150 нафар одам томоша қилди. Улар фильм сўнггигача, экранда титрлар пайдо бўлгунча жим ўтирдилар, сўнг…сўнг…гулдурос қарсаклар янгради. Кўпчиликнинг кўзлари ёшларга тўлганди.